Теҳронда бугун “Fajr Open” халқаро мусобақаси бошланди.
Бироз аввал 53кг вазн тоифасида Чарос Қаюмова финалда эронлик таэквондочи Нахид Кияничандехга қарши жанг қилди ва 6:7 ҳисобида ютқазиб қўйди ва кумуш медаль соҳиби бўлди.
Шунингдек 62кг вазн тоифасида Озода Собиржонова финалда эронлик Косар Асасехга имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медални қўлга киритди.
Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати