Skip to main content
Yangiliklar

“Fajr Open”. Қаюмова ва Собиржонова финалда

By 06.03.2022No Comments

Теҳронда бугун “Fajr Open” халқаро мусобақаси бошланди.

Бироз аввал 53кг вазн тоифасида Чарос Қаюмова ярим финалда эронлик Шапарак Нажафини 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди ва финалга чиқди. Финалда ҳамюртимиз эронлик бошқа бир таэквондочи Нахид Кияничандехга қарши жанг қилади.

62кг вазн тоифасида Озода Собиржонова ярим финалда Сайёд Наргис Мир Нуриллахини 2:0 ҳисобида ютди ва финалга чиқди. Олтин медаль учун баҳсда Озода эронлик Косар Асасехга қарши даянга чиқади.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати