Skip to main content
Yangiliklar

🥋🇺🇿 Эрондаги учта мусобақада 24 медаль олган таэквондочиларимиз эртага тунда Тошкентга қайтиб келишади

By 14.03.2022March 15th, 2022No Comments

Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида 4-5 март кунлари Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати, 6-9 март оралиғида анъанавий “Fajr Open” халқаро мусобақаси ўтказилди, 10-14 март кунлари Осиё таэквондо федерацияси Президенти кубоги бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақаларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 7та олтин, 6та кумуш ва 11та бронза медалига эга чиқишганидан хабарингиз бор.

15 мартдан 16 мартга ўтар кечаси спортчиларимиз юртимизга қайтиб келишади. Делегация жойлашган самолёт соат 02:00да Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнади. Ғолибларимизни кутиб олиш учун мухлислар ва ОАВ ходимларини таклиф қиламиз.

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати