Skip to main content
Yangiliklar

🌹🌸 Байрамингиз муборак бўлсин мунис аёллар ва дилбар қизлар!

By 08.03.2022No Comments

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси номидан сизларни 8 март – Халқаро хотин қизлар куни билан муборакбод этамиз!

Ҳаёт йўлингиз ва ишларингиз давомида улкан муваффақият ва омадлар ёр бўлсин. Ҳар қандай омадсизлик сизларни четлаб ўтсин. Қалбингиз ҳамиша қувонч ва шод-у хуррамликка тўлиб юришини чин дилдан тилаб қоламиз. Оилангиздан барака, танангиздан соғлик, юзингиздан табассум ҳеч қачон аримасин.

Сизлар кучли ва иродалисиз. Янада янги марраларни забт этишда сизга омад ёр бўлсин!

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси сизларни яна бир бор 8 март байрами билан муборакбод этади. Азиз аёлларимиз, барчангизга баҳорий кайфият, ёрқин ва унутилмас кун ҳамроҳ бўлишини чин дилдан тилаб қоламиз.

Юзингизни табассум, қалбингизни меҳр-муҳаббат асло тарк этмасин!

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати