Skip to main content
Yangiliklar

Тиббиёт. Суякларни мустаҳкамловчи маҳсулотлар ҳақида эшитганмисиз?

By 03.02.2022No Comments

Шифокор Ахбор Аъзамов:

Суяклар мустаҳкамлиги учун кальций ва Д витамини жуда зарур. Кальций суяк, тиш, соч ва тирноқ мустаҳкамлигини сақласа, Д витамини организмни кальций ўзлаштириш қобилиятини яхшилайди.

Сут маҳсулотлари – суяк зичлигини оширади. Бир стакан сут кунлик кальций эҳтиёжини 30 фоизини ташкил қилади. Пишлоқ ҳамда творог ҳам шулар жумласидандир.

Балиқ – оқсил ва омега-3 ёғ кислоталарига бой маҳсулотдир. Шу билан бирга суякларга мустаҳкамлик ҳам беради.

Тухум – кунлик Д витамини эҳтиёжини атиги 6 фоизини таъминлайди. Шунинг учун ҳам тухум остеопорознинг олдини олишда муҳим ҳисобланади.

Кўкатлар ҳам темир, витамин С ва магнийга бой маҳсулотлардан ҳисобланади.

Апельсин шарбатидаги аскорбин кислота кальцийнинг сўрилишига ёрдам беради. 500 мл янги сиқилган апельсин шарбати плазмадаги С витамини миқдорини 40-60 фоизга оширади.