Skip to main content
Yangiliklar

Таэквондочиларимиз март ойида Эрондаги учта халқаро мусобақада қатнашишади

By 26.02.2022No Comments

Таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси март ойида Эронда бир йўла учта халқаро мусобақада иштирок этади.

Дастлаб, 4-5 март кунлари Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади. 6-9 март оралиғида анъанавий “Fajr Open” халқаро мусобақаси ўтказилади. 10-14 март кунлари Осиё таэквондо федерацияси Президенти кубоги бўлиб ўтади.

Ушбу учала турнир ҳам Эроннинг Киш оролида ўтказилади. Унда Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси 19 нафар таэквондочи билан иштирок этади. Эронга йўл оладиган делегация таркибини кейинги хабарларимизда тақдим этамиз.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати