Skip to main content
Yangiliklar

Соғлом турмуш тарзи. Пиёда юриш саломатликка қандай таъсир қилишини биласизми?

By 03.02.2022No Comments

Юриш ички органлар фаолиятини яхшилайди. Яна бир жиҳати, у юрак томирларини, шунингдек, нафас ва асаб тизимини машқ қилдиради.

Бир кунда 4 маротаба 10 дақиқадан пиёда юришни одат қилсангиз, қон босимингиз меъёрда бўлади.

Тез-тез қадамлар билан кунига 120 одим ташласангиз, 15 дақиқада 100 ккал.дан халос бўласиз!

Асабий иш кунининг “юк”ларидан халос бўлмоқчимисиз? Унда ҳар куни 20 дақиқагина пиёда юринг.

Чекишни ташлашни истаганлар ҳам хумор тутганда 20 дақиқа пиёда юрсалар, бу хоҳиш айни шу дақиқаларда ўз-ўзидан йўқолар экан.

Британиялик олимларнинг аниқлашича, ҳар куни 1 соат давомида пиёда сайр қилган кишилар юрак хасталикларига камроқ дучор бўлишар экан