Skip to main content
Yangiliklar

Расман: 2028 йилги Олимпия ўйинларида таэквондо спорт тури ҳам бўлади

By 08.02.2022No Comments

2028 йилги ёзги Олимпиада АҚШнинг Лос-Анжелес штатида бўлиб ўтади.

Куни кеча Пекинда ўтган Халқаро Олимпия қўмитасининг (ХОҚ) навбатдаги сессиясида 2028 йилги Олимпия ўйинлари дастуридан таэквондо спорт тури ҳам ўрин олиши расман маълум қилинди.

Шундай қилиб, таэквондо кетма-кет саккизинчи бор дунёнинг энг йирик спорт байрамидан ўрин олади.

Маълумот учун, Лос-Анжелесдаги Олимпиадада таэквондодан ташқари яна 27та спорт тури ҳам бўлади.

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати