Skip to main content
Yangiliklar

“Fujairah Open”да иштирок этувчи таэквондочиларимиз БААга жўнаб кетишди

By 04.02.2022No Comments

Маълумки, Бутунжаҳон таэквондо WТ тақвим режасида 2 та рейтинг турнири бўлиб, унда Олимпиада очколари ўйналади. Ушбу турнирларда таэквондо терма жамоамиз 2 гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этади.

6 февраль куни БААда “Fujairah Open-2022” мусобақаси старт олади.

Бугун тунда ушбу турнирда қатнашадиган таэквондочиларимиз БАА давлатига жўнаб кетишди:

Эркаклар:
-54кг: Жаҳонгир Худойбердиев, Омонжон Отажонов
-63кг: Ниёз Пўлатов
-68кг: Улуғбек Рашитов, Сардор Тоиров
-74кг: Жасурбек Жайсунов
-80кг: Никита Рафалович

Аёллар:
-53кг: Чарос Қаюмова
-62кг: Феруза Садикова
+73кг: Светлана Осипова, Ирода Миртожиева

 

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати