6-8 февраль кунлари кунлари БААда анъанавий “Fujairah Open” мусобақаси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон шарафини 11 нафар таэквондочи ҳимоя қилди. Вакилларимиз 4та олтин, 1кумуш ва 2та бронза медалига эга чиқишди ҳамда умумжамоа ҳисобида БИРИНЧИ ўринни эгаллашди.
Тунда спортчиларимиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида муносиб тарзда кутиб олинди. Кутиб олиш маросимида Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси мутасаддилари, спортчиларнинг яқинлари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.
“‘Fujairah Open-2022” совриндорлари:
Олтин медаль:
Улуғбек Рашитов
Жасурбек Жайсунов
Феруза Садикова
Светлана Осипова
Кумуш медаль:
Чарос Қаюмова
Бронза медаль:
Никита Рафалович
Ниёз Пўлатов
🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати