Skip to main content
Yangiliklar

Фойдали маслаҳатлар. Чарчаган кўзлар учун беш усулдаги фойдали машқ

By 28.02.2022No Comments

1️⃣ Кўзимизни иложи борича маҳкам юмиб, чуқур нафас оламиз. Бўйин, юз, бошнинг мушакларини тортамиз. Нафасимизни 2-3 сония ушлаб турамиз, кейин тез нафас чиқарилади. Нафас чиқаришда кўзлар катта очилади. Бу усулни беш маротабагача такрорлаймиз.

2️⃣Кўзларимизни юмиб, пешона тизмаларини ва кўз бўшлиғининг пастки қисмларини думалоқ ҳаракатларда – бурундан чаккагача массаж қиламиз.

3️⃣ Кўзларимизни юмиб, қошларни бўшаштириб оламиз ва кўзларимизни чапдан ўнгга ва ўнгдан чапга айлантирамиз. Бу ҳолатни эса ўн марта такрорлаймиз.

4️⃣ Бош бармоғимизни кўздан 25-30 см масофага қўйиб, икки кўз билан бармоқ учига 3-5 сония қараймиз, бир кўзимизни 3-5 сония юмамиз, кейин яна икки кўз билан қараймиз, ёпамиз ва яна бошқа кўзимизни очамиз. Бу машқ ҳам ўн марта бажарилади.

5️⃣Бармоқларимизни учи билан чаккамизни озгина сиқиб, кўзларимизни ўн маротаба пирпиратиб юмиб-очамиз. Чуқур-чуқур нафас олиб чиқарамиз. Бу машқ ҳам ўн маротаба бажарилади