Skip to main content
Yangiliklar

Чарос Қаюмова: “Fujairah Open” мусобақасида барча ўзбекистонлик таэквондочиларга тан берди”

By 10.02.2022No Comments

Ўзбекистон таэквондо WT терма жамоаси аъзоси Чарос Қаюмова “Fujairah Open” мусобақасидан кейин ўз фикрларини билдирди.

“Мусобақани яхши ўтказдик дея оламан. У ердаги барча иштирокчилар ўзбекистонлик таэквондочиларга тан берди, чунки биз 4та олтин, 1та кумуш ва 2та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритдик.

Мусобақада кумуш медалига эга чиқдим. Финал баҳсида германиялик рақибамга “олтин очко” эвазигагина имконияти бой бердим. Худо хоҳласа, кейинги мусобақаларда бу хатоимни такрорламасликка ва юртимизга олтин медаль билан қайтишга ваъда бераман”, – деди “Fujairah Open” мусобақаси кумуш медали соҳибаси Чарос Қаюмова.

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати