Skip to main content
Yangiliklar

2023 йилги кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати мезбони аниқланди

By 01.02.2022No Comments

Бутунжаҳон таэквондо федерациясининг навбатдан ташқари йиғилишида келгуси йил кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати мезбони аниқланди.

92 фоиз овоз олган Босния ва Герцеговинанинг Сараево шаҳри 2023 йилги кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати мезбонига айланди. Бу борада Мексиканинг Керетаро шаҳри унга рақобат қила олмади.

Эслатиб ўтамиз, олдинги кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 2019 йил Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган эди.

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати