Skip to main content
Yangiliklar

2022 йилги таэквондо бўйича Жаҳон чемпионати Мексикада ўтади

By 01.02.2022No Comments

Шу йилнинг ноябрь ойида ўтиши керак бўлган таэквондо бўйича Жаҳон чемпионатига Мексиканинг Канкун шаҳри мезбонлик қилади.

Бутунжаҳон таэквондонинг навбатдан ташқари йиғилишидаги овоз беришда Канкун 52 фоиз билан Боку (Озарбайжон) ва Байрут (Ливан) шаҳарларини ортда қолдирди.

Аслида Жаҳон чемпионати 2021 йилда Хитойнинг Уси шаҳрида бўлиб ўтиши керак эди. Аммо пандемия мусобақа қолдирилишига сабаб бўлди.

Канкундаги Жаҳон чемпионати ноябрь ойининг айнан қайси саналарида ўтиши тез орада эълон қилинади.

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати