Skip to main content
Yangiliklar

20 ёшида мураббийга айланган Жавоҳир Сирматов билан суҳбат

By 24.02.2022No Comments

Бугунги кунда Наманган шаҳар якка кураш спорт турларига ихтисослаштирилган болалар ўсмирлар спорт мактабида ёш таэквондочилар дарс бераётган Жавоҳир Сирматов билан суҳбатлашдик.

– Жавоҳир Сирматов қачон ва қаерда туғилган?
– 1994 йил 31 июль куни Наманган вилояти Чуст тумани Ахча қишлоғида туғилганман.

– Таэквондо спорт турига неча ёшдан қатнай бошлагансиз?
– 12 ёшимда биринчи устозим Холмурод Нозимов қўл остиларида таэквондо сир-асрорларини ўргана бошлаганман.

– Сиз жуда ҳам эрта мураббийлик фаолиятини бошлаган экансиз. Бунга нима сабаб бўлган?
– Тўғри, 2010-2013 йилларда Чуст спорт коллежида таэквондо WTF мутахассислиги бўйича таҳсил олганман ва 2014 йилдан шу коллежда мураббий сифатида иш бошлаганман. Мураббийлик шарафли касблиги туфайли ёшларга таълим бериб келаяпман. 2017 йилдан буён Наманган шаҳар ЯКСТИБЎСМда фаолият олиб бораяпман.

– Шу вақт давомида шогирдларингиз орасида Республика ва халқаро мусобақаларда совриндор бўлганлар борми?
– Албатта. Ҳилола Ботирова, Жавоҳирбек Сатимбоев, Райҳона Садиллаева, Гулшаной Исмоилова, Қудратилло Шоназаров каби таэквондочилар доимий тарзда Республика мусобақаларида шоҳсупадан жой олиб келишмоқда. Яқиндагина Туркияда ўтган “Turkish Open” халқаро мусобақасида ўсмирлар тоифасида шогирдимиз Гулшаной Исмоилова кумуш медалига сазовор бўлди. Ушбу натижаларни қўлга киритишимизда ажойиб шароитлар яратиб бераётган муҳтарам Президентимизга, Миллий олимпия қўмитаси, Спорт вазирлиги, Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси ва Наманган вилояти таэквондо бўлими раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

 

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати