Skip to main content
Yangiliklar

🥋🇺🇿 Навбатдаги халқаро мусобақа – 🇦🇪 “Фужайра Опен”

By 27.01.2022No Comments

Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси учун навбатдаги халқаро мусобақа БАА мамлакатида ташкил этиладиган 🇦🇪 “Фужайра Опен” бўлади.

2014 йилдан буён мунтазам равишда ўтказиб келинаётган мазкур мусобақа Фужайра амирлигидаги “Шайх Зайид Спорт Сити” спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Мусобақа 6 февраль куни старт олади ва 8 февралга қадар давом этади. 🇦🇪 “Фужайра Опен”да катталар (2005 йил ва ундан олдин туғилганлар), ўсмирлар (2005-2007) ва кадетлар (2008-2010) тоифасида мусобақалар ўтказилади.

Маълумот учун, 🇺🇿 Ўзбекистон терма жамоаси 2014-2020 йиллар давомида 🇦🇪 “Фужайра Опен” мусобақасида жами 29та олтин 🥇, 24та кумуш 🥈 ва 27та бронза 🥉, жами 80та медални 🏅 қўлга киритган.

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати