Skip to main content
Yangiliklar

🥋🇺🇿 Тошкентда уч терма жамоа аъзолари жам бўлишди

By 22.10.2021No Comments

Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари навбатдаги халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўриш учун Тошкентда йиғинни бошлади. Ўзбекистон таэквондо WT ассоциациясига қарашли “Универсал” спорт мажмуасида 3та давлат спортчилари иштирокида халқаро ўқув-машғулот йиғини бошланди.

Унда ўзбекистонлик таэквондочилар билан бирга Қозоғистон ва Россия мамлакатининг спортчилари ҳам иштирок этишмоқда. Халқаро йиғин давомида ушбу давлатлар спортчилари ўртасида спарринглар ҳам ташкил этилади. Бу эса ўз навбатида таэквондочилар учун бўлажак мусобақалар олдидан айни муддао бўлади.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати