Skip to main content
Yangiliklar

Наманган вилояти 2-Халқаро очиқ чемпионати ўтказилади

By 26.10.2021October 28th, 2021No Comments

27-31 октябрь кунлари Наманган вилояти ГСТИБЎСМ-Пахлавон спорт мажмуасида 2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” муносабати билан таэквондонинг WT тури бўйича Наманган вилояти 2-Халқаро очиқ чемпионати бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақада ўзбекистонлик таэквондочилар билан биргаликда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Россия, Туркия, Малайзия, Ҳиндистон, Шри-Ланка, Покистон ва Таиланд мамлакатларидан спортчилар қатнашиши кутилмоқда.

Мусобақада 2013-2014 йилда туғилган ёшлар, 2008-2010 йилда туғилган кадетлар, 2005-2007 йилда туғилган ўсмирлар ва 2004 йил ва ундан олдин туғилган катталар медаллар учун кураш олиб боришади.