Skip to main content
Yangiliklar

МОҚ раиси ўринбосари таэквондо бўйича Намангандаги халқаро турнирга ташриф буюрди

By 29.10.2021No Comments

МОҚ раиси ўринбосари, Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси раиси Шерзод Ташматов Наманганда ўтказилаётган таэквондо бўйича иккинчи “Namangan Open” халқаро турнирида бўлди.

Мусобақада мамлакатимиз вакилларидан ташқари Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Россиядан келган таэквондо усталари ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида ғолиблик учун баҳс олиб боришмоқда. 31 октябрга қадар давом этадиган турнирда 2000 нафарга яқин спортчи қатнашмоқда.

Мутасаддилар тантанали очилиш маросимида сўзга чиқишар экан, меҳмонларни юртимизда кўриб турганидан миннатдор эканликларини таъкидлаб, мусобақа иштирокчиларига омад тилаб ўтишди.