Skip to main content
Yangiliklar

Катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати бошланишига оз қолди

By 29.10.2021No Comments

4-6 ноябрь куни Тошкентдаги Ўзбекистон таэквондо WT ассоциациясига қарашли “Универсал” спорт мажмуасида таэквондо бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади.

Унда қизлар ҳам, ўғил болалар ҳам 8тадан вазн тоифасида мамлакат чемпионлиги учун даянга чиқишади.

Ўғил болалар (-54кг, -58кг, -63кг, -68кг, -74кг, -80кг, -87кг, +87кг)
Қиз болалар (-46кг, -49кг, -53кг, -57кг, -62кг, -67кг, -73кг, +73кг)

Шоҳсанам Аъзамова, Озода Собиржонова, Гулсанам Алижонова, Шаҳзод Сайфиев, Ниёз Пўлатов, Сардор Тоиров, Жасур Жайсунов, Шаҳбоз Тусматов, Шуҳрат Салаев, Никита Рафалович, Светлана Осипова, Шоҳруҳ Ражабов каби машҳур таэквондочиларимиз иштирокидаги баҳсларга марҳамат!

🇺🇿🥋 Ўзбекистон таэквондо WT Ассоциацияси матбуот хизмати