Skip to main content
Yangiliklar

“Бу кун тарихда”. Икки йил олдин Ўзбекистон таэквондочилари Бутунжаҳон армия ўйинларида 10та медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида БИРИНЧИ бўлишганди!

By 24.10.2021No Comments

Бундан икки йил муқаддам Хитойнинг Ухань шаҳрида ҳисоб бўйича VII Бутунжаҳон армия ўйинлари бўлиб ўтганди.

Унда Ўзбекистон терма жамоаси 16 нафар спортчи билан қатнашганди. Тўрт кун давомида таэквондочиларимиз терма жамоамиз ҳисобига жами 10та медални қўшиб қўйишди. Таэквондочилар 4та олтин, 3та кумуш ва 3та бронза медалларини қўлга киритиб юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишди.

Қувонарли жиҳати таэквондо мусобақаларида Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритганди!

🥇ОЛТИН МЕДАЛЬ
Маннопова Мадинабону
Осипова Светлана
Рашитов Улуғбек
Қаюмова Чарос

🥈КУМУШ МЕДАЛЬ
Тоиров Сардор
Мамадибрагимова Динорахон
Турсунқулова Нигора

🥉БРОНЗА МЕДАЛЬ
Садиқова Феруза
Турғанбеков Отабек
Пўлатов Ниёз

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати