Yangiliklar

Хусниддин Ходжамқулов «Жар» спорт клуби спортчиларига мастер класс ўтказди

By 17.09.2021 No Comments

12 сентябрь куни Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси вилоят федерациялари билан ишлаш бўйича мутахассис Хусниддин Ходжамқулов Тошкент шаҳридаги «Жар» спорт клуби спортчилари билан учрашув ўтказди ва ёш спортчилар учун ўзига хос мастер класс ўтказди. «Жар» спорт клубида таэквондонинг ИТФ тури билан ҳам спортчилар мунтазам шуғулланиб келишади.

Хусниддин Ходжамқулов бир қатор таэквондочиларни Йулдошжонов Мухаммадюсуф, Рихсибоев Жовдад, Эргашев Билол, Тоиров Хуршид, Искандаров Зафархон ва Абдурахмонов Отабекни таэквон WT турига селекция қилиб танлаб, уларга ўз кўрсатмаларини берди.

🇺🇿🥋 Ўзбекистон таэквондо WT Ассоциацияси матбуот хизмати