Yangiliklar

«CHIMKENT CUP». Наманганлик таэквондочилар дастлабки икки кунда 3та медаль қўлга киритилди

By 08.09.2021 No Comments

5 сентябрь куни Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида таэквондо WT’нинг «Кёруги» йўналиши бўйича «CHIMKENT CUP» мусобақаси старт олди.

Мусобақанинг дастлабки икки кунида, наманганлик таэквондочилар 1та олтин ва 2та бронза медалини делегациямиз ҳисобига кўшиб қўйишди.

Совриндор бўлган спортчилар рўйхати:
1.Исмоилова Гулшаной – олтин медаль
2.Мўйдинов Диёрбек – бронза медаль
3.Сатимбаев Жавоҳирбек – бронза медаль

Мусобақа 10 сентябрга қадар давом этади.

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати