Skip to main content
Yangiliklar

🥋🇺🇿🇰🇷 Жанубий Корея элчиси кубоги учун пумсэ бўйича онлайн чемпионат ўтказилади

By 18.08.2021August 19th, 2021No Comments

Шу йилнинг сентябрь ойи бошида таэквондо WT бўйича Жанубий Корея элчиси кубоги учун пумсэ техникаси бўйича онлайн чемпионат бўлиб ўтади.

Мусобақада 4та ёш тоифасида (11 ёшгача, 12-14 ёш, 15-17 ёш ва 18-30 ёш) ўғил ва қизлар иштирок этишади. Ҳужжатлар 1 сентябрь кунига қадар қабул қилинади. Ҳар бир ёш тоифасида дастлабки учта ўрин соҳиблари тақдирланади.

COVID-19 пандемияси туфайли мусобақа онлайн форматда ўтказилади.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати