Боксчимиз Баҳодир Жалолов Токио-2020 Олимпия ўйинларидаги муваффақиятли юришини давом эттирмоқда. Ярим финалда британиялик Фрейзер Кларкка қарши кечган жангда ҳамюртимизнинг кучли зарбалари натижасида рақибнинг қоши ёрилиб кетди ва шифокорлар жангни тўхтатишди. Финалда ҳам Жалоловга чиройли ғалабалар ҳамроҳ бўлсин, деб қоламиз. Мухлисларимизга Баҳодирнинг ярим финалдаги ёрқин жангидан тайёрланган суратларни ҳавола қиламиз:
Фото: Алимурод Мамадаминов