Skip to main content
Yangiliklar

Улуғбек Рашитов: “Муҳтарам Президентимизга спортга шу қадар кўп вақт ажратаётгалари учун катта раҳмат айтмоқчиман”

By 16.08.2021No Comments

Токио Олимпиадаси чемпиони Улуғбек Рашитов “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан тақдирланганидан хабарингиз бор. Чемпион бунинг учун давлатимиз раҳбарига миннатдорчилик изҳор қилди.

“Муҳтарам Президентимизга спортга шу қадар кўп вақт ажратаётгалари учун катта раҳмат айтмоқчиман. Шу туфайли биз спортчиларда барча шароитлар бор ва халқаро мусобақаларда ғолиб бўлиш учун барча имконият мавжуд.

Давлатимиз раҳбари томонидан “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони берилиши мен учун катта шараф. Президентимизнинг қўллаб-қувватлаши билан ҳар қандай марраларни забт эта оламиз.

Мен Ўзбекистон байроғини юқорига кўтаришга, мадҳиямиз янграшига ва халқимизни хурсанд қилиш учун боримни бераман. Токиодаги Олимпиададан кейин Ўзбекистонга қайтиб келганимизда юртдошларимиз бизни ажойиб тантана билан кутиб олишди. Менимча ҳеч қайси мамлакатда спортчиларни бундай кутиб олишмаган. Бунинг учун катта раҳмат айтаман. Худо хоҳласа 2024 йил Париждаги Олимпиадада ҳам олтин медални олиб келишга ваъда бераман.

Токиодаги Олимпиада финали вақтида ортимда халқим, Президентим ва оилам турганини ҳис қилдим. Париждаги Олимпиадада барча ўзбекистонлик спортчиларда олтин медаль бўлишини тилаб қоламан. Яна бир бор катта раҳмат”, – дейди Улуғбек Рашитов.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати