Skip to main content
Yangiliklar

Павел Хан: “Давлатимиз раҳбарига спортчилар билан бирга мураббийларга ҳам эътибор қилаётганлари учун миннатдорчилик билдирмоқчиман”

By 16.08.2021No Comments

Токио Олимпиадаси чемпиони Улуғбек Рашитовнинг мураббийи Павел Хан “Ўзбекистонда Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони билан тақдирланганидан хабарингиз бор. Мураббий бунинг учун давлатимиз раҳбарига миннатдорчилик билдирди.

“Муҳтарам Президентимизга орзуларимиз амалга ошишига замин яратиб бераётганлари учун раҳмат айтмоқчиман. Анча йиллар олдин Ўзбекистон учун таэквондо бўйича Олимпиада чемпионини тарбиялашни орзу қилардим. Бугунга келиб Президентимизнинг эътибори ва қўллаб-қувватлови туфайли бизда таэквондо бўйича биринчи ўзбекистонлик Олимпиада чемпиони бор! Менимча бу олтин медаль фақат бошланиши, бизда ёш ва истеъдодли таэквондочилар жуда кўп.

2017 йилдан буён таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоасида ишлаб келаман. Ҳозирга қадар Улуғбек Рашитовдан ташқари Ниёз Пўлатов, Сардор Тоиров, Отабек Турғанбеков ва Равшан Икромов каби халқаро мусобақалар совриндорларини тарбияладим. Шу камтарона меҳнатларимизни юқори баҳолаб “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвонини тақдим этганлари учун Президентимизга катта раҳмат айтаман. Давлатимиз раҳбарига спортчилар билан бирга мураббийларга ҳам эътибор қилаётганлари учун миннатдорчилик билдирмоқчиман”, – дейди Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси мураббийи Павел Хан.