Skip to main content
Yangiliklar

Нигора Турсунқулова: “Иккинчи марта Олимпия ўйинларида иштирок этишим мен учун катта бахт”

By 12.08.2021No Comments

«Иккинчи марта Олимпия ўйинларида иштирок этишим мен учун катта бахт. 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақаси спортчи учун энг катта бахт ҳисобланади. Бу мусобақада ўз иштирокимни медалсиз якунладим. Спортчилар кучли бўлди. Мен жуда ҳам кучли спортчилар билан тўқнаш келдим. Биринчи рақибим хитойлик Жанг Менгю бўлди. Бу ҳам мен учун катта тажриба бўлди. Golden score`да ютқаздим, катта бўлмаган фарқда. Лекин юқорида айтганимдек, бу мен учун жуда катта тажриба бўлди», — деди Нигора Турсунқулова gazeta.uz сайтига.