Skip to main content
Yangiliklar

Мукофотлар муборак бўлсин!

By 13.08.2021No Comments

Бугун Токио шаҳрида бўлиб ўтган ХХХII ёзги Олимпия ўйинларида юқори натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони эълон қилинди.

Мамлакатимизда олимпия ҳаракатини ривожлантириш, халқимиз ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштиришга қўшаётган улкан ҳиссаси, айниқса, ҳозирги мураккаб пандемия даврида юзага келган синов ва қийинчиликларга қарамасдан, эл-юртимиз олдидаги фарзандлик бурчига содиқ қолиб, азму шижоати, юксак ирода ва маҳоратини, ватанпарварлик фазилатларини яққол намоён этгани, Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтган ХХХII ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиб, юқори натижаларга эришгани, Ватанимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини ошириш, ёшларимизни она юртга муҳаббат, миллий ғурур ва ифтихор туйғулари руҳида тарбиялаш борасидаги алоҳида хизматлари учун бир гуруҳ мураббий, шифокор ва спортчилар мукофотланди.

Қувонарлиси улар орасида Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси вакиллари ҳам бор.

Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси раиси Ташматов Шерзод Рихсибаевич «Дўстлик» ордени билан тақдирланди.

Олимпиада чемпиони Улуғбек Рашитов «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан тақдирланди.

Таэквондо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийи Хан Павел Афанасьевич «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони билан тақдирланди.

Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси аъзоси Никита Рафалович «Келажак бунёдкори» медали билан тақдирланди.

Таэквондо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош шифокори Юнусов Масъуджон «Шуҳрат» медали билан тақдирланди.

Барча мукофотланганларни қизғин муборакбод этамиз!

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси жамоаси