Skip to main content
Yangiliklar

Ярим финал муборак! Улуғбек Рашитов Олимпиададаги муваффақиятли юришини давом эттирмоқда

By 25.07.2021No Comments

-68 кг вазнли таэквондочимиз Улуғбек Рашитов Олимпия ўйинларининг чорак финалида эронлик Мирҳашим Ҳуссайнига қарши даянга чиқди ва 34:22 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу ғалаба орқали таэквондочимиз ярим финалга йўл олди. Энди у финал чиптаси учун босниялик Недзад Хусичга қарши баҳс олиб боради.

Ушбу беллашув Тошкент вақти билан тахминан 12:30 да бошланиши кутилмоқда.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати