Таэквондо бўйича Ўзбекистон ёшлар ва ўсмирлар терма жамоалари Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини олиб боришмоқда. Ушбу йиғин карантин қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда ўтказилмоқда.
Ўқув-машғулот йиғини бошлиғи этиб таэквондо WT бўйича мураббий Собир Назаралиев тайинланди.
Яккакурашлар ва олий спорт маҳорат мактаби директори Баҳодир Маматназаров йиғинга ташриф буюрди ҳамда таэквондочилар билан суҳбатлашди, яратилган шароитлар билан танишди.
🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати