Skip to main content
Yangiliklar

Ўзбекистон делегацияси Токиода!

By 20.07.2021July 21st, 2021No Comments

Кеча тунда XXXII ёзги Олимпия ўйинларига йўл олган Ўзбекистон делегацияси бироз аввал Токионинг Нарита аэропортига етиб борди.

Ташкилий қўмита шартларига кўра, делегациямиз аъзолари аэропортда ҳам коронавирусга қарши тест топширишмоқда ва бошқа керакли ишлар якунлангач улар шаҳарга киритилади. Шу билан спортчиларимиз ажратилган махсус транспортда Олимпия шаҳарчаси сари йўл олишади.

Эслатиб ўтамиз, XXXII ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон делегацияси махсус ажратилган чартер рейс билан “Boeing 787 Dreamliner” ҳаво кемасида Токиога етиб олди.

23 июль куни Токио-2020 Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими ўтказилса, 24 июлдан вакилларимиз медаллар учун курашга киришадилар.