Skip to main content
Yangiliklar

Токио-2020. Таэквондо мусобақалари қаерда ўтказилади?

By 16.07.2021July 17th, 2021No Comments

23 июль куни Токиода ёзги Олимпия ўйинлари старт олади. Унда Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси тарихда илк бор тўлиқ таркиб билан иштирок этади.

Таэквондо мусобақалари Чиба префектурасидаги Чиба шаҳрида жойлашган “Макухари Мессе Холл” мажмуасида ўтказилади. 210 000 квадрат метр майдонни эгаллаган ушбу мажмуада такэвондодан ташқари оғир атлетика, қиличбозлик ва паралимпиячилар ўртасида гандбол мусобақалари ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, таэквондо мусобақалари 24-27 июль кунлари бўлиб ўтади. Бизнинг таэквондочилар 25, 26 ва 27 июль кунлари даянга чиқишади.

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати