-68 кг вазнли таэквондочимиз Улуғбек Рашитов Олимпия ўйинларининг ярим финалида босниялик Недзад Хусичга қарши даянга чиқди ва 28:5 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ушбу ғалаба орқали таэквондочимиз ФИНАЛГА йўл олди. Шундай қилиб ўзбекистонлик таэвондочи тарихда илк бор Олимпия ўйинларида финалга чиқди. Бундан ташқари Рашитов камида кумуш медални нақд қилди ва ўзбек таэквондочилари орасида биринчи бўлиб медаль олиши аниқ бўлди!
Эслатиб ўтамиз, Рашитовнинг финал жанги Тошкент вақти билан соат 17:45да бошланади. Унинг рақиби энди аниқланади.
Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати