Skip to main content
Yangiliklar

Никита Рафалович ярим финалда иорданиялик таэквондочи билан тўқнаш келади

By 26.07.2021No Comments

Токио Олимпиадасида -80кг вазн тоифасида таэквондочимиз Никита Рафалович ярим финалга чиққанидан хабарингиз бор. Бироз олдин унинг ярим финалдаги рақиби маълум бўлди. Иорданиялик Солиҳ Эл Шарабати марокашлик Ашраф Маҳбубини 17:15 ҳисобида мағлуб этиб ярим финалга чиқди.

Маълумот учун, Эл Шарабати амалдаги Осиё чемпиони ҳисобланади.

Ярим финалдаги Никита Рафалович (Ўзбекистон) – Солиҳ Эл Шарабати (Иордания) жанги бугун Тошкент вақти билан соат 12:45да бошланади.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати