Токио Олимпиадаси чорак финалида ўзбекистонлик таэквондочи Никита Рафалович озарбайжонлик Милад Беиги Харчегани билан тўқнаш келади. Бу икки спортчи ҳозирга қадар расмий мусобақаларда икки бор тўқнаш келишган.
2019 йил Уси шаҳрида ўтган Катта дубулға мусобақасида бронза медали учун баҳсда Рафалович 3:1 ҳисобида ғолиб бўлган. Ўша йил Москвада ташкил этилган Финал Гран При мусобақасининг ярим финалида озарбайжонлик таэквондочи 9:5 ҳисобида ғолиб бўлган. Демак ҳозирча бу таэквондочилар ўртасидаги умумий ҳисоб тенг – 1:1.
Олимпиада чорак финали доирасидаги Рафалович – Харчегани жанги бугун Тошкент вақти билан соат 11:15да бошланади.
Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати