Токио Олимпиадасида -80кг вазн тоифасида таэквондочимиз Никита Рафалович ярим финалда иорданиялик Солиҳ Эл Шарабатига қарши жанг қилди. Уч раунд якунига кўра ҳисоб 11:11 бўлди. Қўшимча раундда иорданиялик таэквондочи биринчи очкони олди ва финалга йўл олди. Рафалович энди бронза медали учун жанг қилади.
Ушбу баҳс Тошкент вақти билан соат 16:45да бошланади.
Ҳамюртимизнинг бронза медали учун баҳсдаги рақиби Ричард Ордеманн (Норвегия) – Ашраф Маҳбуби (Марокаш) жанги ғолиби бўлади.
Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати