Skip to main content
Yangiliklar

Икки йил олдин Осипова чемпион, Ражабов вице-чемпион бўлган, Маннопова ва Рафалович бронза медалига эга чиқишганди

By 14.07.2021No Comments

2019 йил июль ойида G-1 тоифасидаги “Kimunyong Cup” халқаро мусобақаси бўлиб ўтган эди.

Унда ўзбекистонлик тўрт нафар таэквондочи иштирок этган ва қувонарлиси уларнинг барчаси медалга эга чиққанди.

+73 кг вазн тоифасида Светлана Осипова барча рақибаларини мағлуб этиб олтин медални қўлга киритган. +87 кг вазн тоифасида Шоҳруҳ Ражабов эса финалга қадар етиб борган ва кумуш медалга эга бўлганди.

-49 кг вазнда Мадинабону Маннопова ва -80 кг вазнда Никита Рафалович бронза медалларини қўлга киритишганди.

“Kimunyong Cup”-2019 совриндорлари:
Олтин – Светлана Осипова (+73 кг)
Кумуш – Шоҳруҳ Раджабов (+87 кг)
Бронза – Мадинабону Маннопова (-49 кг)
Бронза – Никита Рафалович (-80 кг)

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати