Yangiliklar

Давлат Бобонов Токио-2020 Олимпиадаси совриндори!

By 28.07.2021 No Comments

2020 йил Ўзбекистоннинг энг яхши спортчиси номига сазовор бўлган дзюдочимиз Давлат Бобонов Токио-2020 Олимпия ўйинларининг бронза медалини қўлга киритиб, делегациямизга иккинчи медални тақдим қилди.

-90 кг вазн тоифасида курашган полвонимиз ушбу босқичда туркиялик Михаэл Зганкка қарши татамига чиқди. Ғалабага бўлган иштиёқ ва шижоат Бобоновни медаль сари етаклади. Унинг ижросидаги усул иппон билан баҳоланди ва ушбу ғалаба Бобоновнинг совринлари жамғармасига Олимпиада медалини ҳам қўшиб қўйди.

Шу тариқа, делегациямиз Токио-2020 Олимпия ўйинларидаги иккинчи, дзюдо беллашувларидаги дастлабки медалига сазовор бўлмоқда. Ушбу муваффақият билан Давлат Бобонов, унинг яқинлари ва Ўзбекистон дзюдо федерациясини қутлаб қоламиз.