Skip to main content
Yangiliklar

2 июль – Халқаро спорт журналистлари куни!

By 02.07.2021July 3rd, 2021No Comments

Бугун бутун курраи заминимизда спорт соҳасида фаолият юритаётган журналистлар ўз касб байрамларини нишонлаяптилар.

1995 йилнинг айнан шу санасидан эътиборан ҳар йили халқаро миқёсда спорт журналистлари куни кенг нишонлаб келинади.

Бу сананинг ўзига яраша кичик бир тарихи бор. 1924 йил 2 июль куни Франция пойтахти Париж шаҳрида Халқаро спорт журналистлари ассоциацияси ташкил этилган эди. Қарийб бир аср аввалги кун тарихи кейинчалик касб байрами санаси сифатида қабул қилинишига замин яратганди.

Ушбу сана муносабати билан Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси юртимизда спорт журналистикаси йўналишида фаолият юритаётган ҳамкасбларимизни бугунги касб байрамлари билан чин қалбдан муборакбод этади. Шарафли касбингизда омад ва зафарлар ва куч-қувват тилайди. Яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин!