Skip to main content
Yangiliklar

“Янги имкониятлар сари” фестивали Осиё Паралимпия қўмитаси президентида катта таассурот қолдирди

By 28.06.2021No Comments

Хабар берганимиздек, айни пайтда Осиё Паралимпия қўмитаси президенти Мажид Рашид бошчилигидаги делегация юртимизда меҳмон бўлиб турибди. Бугун меҳмонлар пойтахтимизда ташкил этилган оммавий спорт тадбирида иштирок этишди.

Эрта тонгдан Мирзо Улуғбек номидаги марказий боғда (Central Park) жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида “Янги имкониятлар сари” фестивали старт олди. Унда Рустам Шоабдураҳмонов бошчилигидаги МОҚ раҳбарияти, Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев, Осиё Паралимпия қўмитаси президенти Мажид Рашид ва кенг спорт жамоатчилиги иштирок этди.

Тадбир давомида Мажид Рашид юртимизнинг таниқли пара-атлетлари билан учрашди, улар билан бир қатор спорт турларида дўстона мусобақалашди. Шунингдек, меҳмонга мамлакатимизда Президентимиз томонидан ҳар бир ижтимоий қатлам қатори Паралимпия спортига ҳам қаратилаётган эътибор, бунинг учун яратиб берилаётган шароитлар, юртимизда ушбу спортнинг географияси кенгайиб бораётгани ҳақида маълумот берилди.