Skip to main content
Yangiliklar

Улар Токиога боришади: Чирчиқлик Светлана Осипова

By 11.06.2021June 12th, 2021No Comments

Яқинлашиб келаётган Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма олган лицензиатларимиз ҳақида маълумот беришда давом этамиз. Бугун таэквондо бўйича терма жамоамиз вакили Светлана Осипова ҳақида ҳикоя қиламиз.

Светлана Валерьевна Осипова 2000 йил 3 май куни Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳрида туғилган. 2015 йилдан таэквондо билан шуғулланади. Мураббийи Паҳлавон Собиров.

Осипова 2016 йилдан миллий терма жамоа таркибига жалб қилинган. 2018 йил Индонезияда ўтган Осиё ўйинларида бронза, 2019 йил Бутунжаҳон ҳарбийлар ўйинларида олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, 2019 йил Япониянинг Чиба шаҳрида ўтган Гран-при мусобақасида бронза медалига эга бўлди.

Ижтимоий соҳада ҳам анча фаол бўлган Светлана 2019 йил яна бир юксак соврин Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланган.

2021 йил Иорданияда ўтган лицензион мусобақадаги иштироки орқали +67 кг вазн тоифасида Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма олган.