Skip to main content
Yangiliklar

Таэквондочиларимиз Befit соғломлаштириш спорт комплексида шуғулланишди

By 10.06.2021No Comments

Хабарингиз бор, Олимпиадага 50 кундан кам вақт қолди. Токиодаги мусобақага тайёргарлик режасига биноан таэквондочилар махсус физиологик тайёргарликни олиб боришмоқда. Шу мақсадда Олимпиадага йўлланма олган таэквондочиларимиз Befit соғломлаштириш спорт комплексида машғлуотларни ўтказишмоқда.

Чидамлилик, тезкорликни ошириш учун кроссфит билан, ўпка фаолиятини янада кучайтириш мақсадида эса сузиш билан ҳам шуғулланишмоқда.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси яратиб берилган шароитлар учун Befit Pro раҳбариятига миннатдорчилик билдиради.

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати