Skip to main content
Yangiliklar

Осиё чемпионати. Ўзбекистон терма жамоаси – иккинчи ўринда!

By 18.06.2021No Comments

Бугун Ливанда таэквондо бўйича Осиё чемпионати якунига етди.

Унда ўзбекистонлик таэквондочилар 3та олтин, 1та кумуш ва 6та бронза жами 10та медални қўлга киритишди. Шундай қилиб, Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида Осиё чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади. Биздан фақат Жанубий Корея терма жамоаси яхшироқ натижа кўрсатди холос. Вакилларимиз Эрон, Иордания, Хитой Тайпеи, Қозоғистон каби давлат спортчиларини ортда қолдиришди.

Осиё чемпионати медаллар жамланмаси:
1.Жанубий Корея – 6 олтин, 5 кумуш, 2 бронза
2.ЎЗБЕКИСТОН – 3 олтин, 1 кумуш, 6 бронза
3.Эрон – 2 олтин, 3 кумуш, 8 бронза
4.Иордания – 2 олтин, 1 кумуш, 1 бронза
5.Хитой Тайпеи – 1 олтин, 2 кумуш, 3 бронза

Эслатиб ўтамиз, таэквондочилар мустақил Ўзбекистон тарихида ҳеч қачон битта Осиё чемпионатида 10та медаль қўлга киритишмаган эди.

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати