Skip to main content
Yangiliklar

“Олимпия куни” муносабати билан таэквондо WT ассоциациясида очиқ эшиклар куни ўтказилди

By 22.06.2021No Comments

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси – 23 июнь Халқаро Олимпия куни муносабати билан бугун “Сен албатта ғалабага эришасан” шиори остида очиқ эшиклар кунини ўтказди.

Унда вилоятлардан ёш спортчилар ташриф буюришди ва Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси билан бирга машғулот ўтказишди. Мастер класс ўтказилди.

Меҳмонлар Осиё чемпионатидан қайтиб келган Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси аъзолари Чарос Қаюмова, Гулсанам Алижонова, Шуҳрат Салаев ва Озода Собиржонова билан суҳбат қуришди.

Ёшларга “Олимпия куни”га бағишланган эсдалик совғалари тақдим этилди. Мазкур тадбирни МОҚ матбуот хизмати бўлими вакили Нурали Йўлдошев олиб борди.

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати