Yangiliklar

Халқаро “Олимпия куни” муборак бўлсин!

By 23.06.2021 No Comments

Бундан роппа-роса 127 йил аввал барон Пьер де Кубертен бошчилигида Олимпиадани тиклаш учун энг катта қадам қўйилди, яъни 1894 йилнинг 23 июнь куни Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ)га асос солинди. Шу сабаб ушбу сана «Олимпия куни» сифатида нишонлаб келинади.

Бугунги кунга келиб “Олимпия куни” дунёда энг оммавий тарзда нишонланадиган спорт байрамларидан бирига айланган. Ҳар йили Халқаро Oлимпия қўмитасига аъзо 205 давлатда ўтказиладиган спорт ва саломатлик байрамида миллионлаб инсонлар бевосита иштирок этишмоқда. Ушбу тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини ҳамда Олимпизм ғояларини кенг тарғиб этиш, катта-ю, кичик қалбида жисмоний тарбия ва спортга бўлган меҳрни янада юксалтиришдан иборат.

Кеча, 22 июнь куни Ўзбекистон таэквондо WT ассоциациясида «Олимпия куни» муносабати билан очиқ эшиклар куни ташкил этилди. Унда кўплаб ёшлар иштирок этишди.

Фурсатдан фойдаланиб, барча юртдошларимизни “Олимпия куни» билан табриклаймиз!