Skip to main content
Yangiliklar

Феруза Садикова: “Осиё чемпионатини жуда узоқ кутгандик”

By 23.06.2021No Comments

Ливан пойтахти Бейрут шаҳрида таэквондо бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда Феруза Садикова барча рақибаларини мағлуб этиб Осиё чемпиони бўлди.

“Осиё чемпионатини жуда узоқ кутгандик, сабаби бу мусобақа аслида 2020 йилда ўтиши керак эди. Барачага маълум сабабларга кўра қитъа чемпионати қолдирилганди.

Мусобақада бор кучим билан ҳаракат қилдим ва яхши натижалар ҳақида ўйлаб даянга чиқдим. Мураббийларимнинг кўрсатмаларини бажаришга уриндим ва олтин медални қўлга киритдим. Президентимиз, Миллий Олимпия қўмитасига, таэквондо ассоциацияси раҳбарияти ва мураббийларга катта раҳмат айтаман”, – дейди Феруза Садикова.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати