Skip to main content
Yangiliklar

Эверестни забт этган ҳамюртимиз Сергей Денисенко тантанали кутиб олинди

By 10.06.2021No Comments

Ҳозир дунёнинг энг абжир альпинистлари Ҳимолай тоғ тизмасида жойлашган сайёрамизнинг энг баланд нуқтаси, Эверест чўққисини забт этишга бел боғлаган. Айни бу мавсум Эверестга чиқиш учун айни қулай фурсат. Бироқ бу ҳаммага ҳам насиб этавермайди.

2021 йил 1 июнь куни ҳамюртимиз Сергей Денисиенко денгиз сатҳидан 8848 метр баландликда бўй чўзган «Дунё томи»ни забт этишга муваффақ бўлди. Кеча тунда алпқомат альпинистимиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди. Мазкур тадбирда Аваз Каримов бошчилигидаги Туризм ва спорт вазирлиги мутасаддилари, МОҚ вакиллари, Сергей Денисиенконинг яқинлари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Мутасаддилар алпинистимизнинг кўрсатган жасорати учун ташаккур айтиб, унинг келгуси фаолиятида ҳам улкан марраларни заб этишини тилаб қолишди.