Skip to main content
Yangiliklar

Улар Токиога боришади: Коллекциясини Олимпиада олтини билан ҳам тўлдиришга аҳд қилган Миразизбек Мирзаҳалилов

By 28.05.2021No Comments

Бокс бўйича терма жамоамиз вакиллари орасида Миразизбек Мирзаҳалиловдан ҳам катта натижалар кутмоқдамиз. “Улар Токиога боришади” лойиҳамизнинг ушбу сонида қувалик боксчимиз ҳақида гаплашамиз.

Миразизбек Мирзакарим ўғли Мирзаҳалилов 1995 йил 27 февраль куни Фарғона вилоятида таваллуд топган. 2006 йилдан бокс билан шуғулланади. Мураббийи Баҳодир Эркаев.

Боксчимиз 2014 йилдан асосий ютуқларга эриша бошлади. Мамлакат чемпионатидаги муваффақиятли иштирокдан сўнг терма жамоа таркибига қабул қилинди. -56 кг вазн тоифасида 2018 йил Индонезиянинг Жакарта шаҳрида ўтган Осиё ўйинларида, бир йил ўтиб Бангкокда ўтган Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритди. 2019 йил Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳри мезбонлик қилган дунё биринчилигида ҳам боксчимиз тенгсиз эканлигини исботлади. Унинг коллекциясидан Олимпиада олтин медалининг жой олиши қолган холос.

Жорий йилнинг 3 апрель куни “Ҳумо арена” муз саройи мезбонлик қилган профессионал бокс оқшомида ўз дебютини ўтказди ва муддатидан аввал ғалабага эришди.

Мирзаҳалилов ҳукуматимиз томонидан “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан тақдирланган.

2020 йил Иорданияда ўтган Осиё-Океания лицензион мусобақасидаги иштироки орқали Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма олган.