Skip to main content
Yangiliklar

Таваллуд айём муборак бўлсин Рустам Мавзурович!

By 24.05.2021No Comments

Ҳурматли Рустам Мавзурович! Бугунги шодиёна кунингиз билан ассоциациямизнинг аҳил жамоаси номидан чин кўнгилдан муборакбод этамиз.

Инсон умри, қадри, она юрт шарафи йўлида қилаётган мехнати билан баҳоланади. Сизни катта тажрибага эга бўлган фидоий инсонлардан бири сифатида ҳурмат қиламиз ва сизга узоқ умр, сихат-саломатлик, фаолиятингиз ҳамиша самарали бўлишини тилаймиз. Ўзбек спорти ривожига ҳисса қўшишдан хеч қачон толманг!

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси жамоаси сизга энг самимий тилакларини тилайди.

Таваллуд кунингиз муборак бўлсин!

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати